09 September 2010
12:35 - “Бирлик” фаоли Улуғбек Бакир 30 ёшга тўлди
Ўзбекистон демократик мухолифатининг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партиясининг Андижон вилояти Жалақудуқ туман ташкилоти асосчиларидан Улуғбек Бакиров бугун 30 ёшга тўлди.

У “Бирлик”нинг 10 йиллик қатағонлардан кейин 2001-2003 йиллари қайтадан оёққа туриш даврида демократик мухолифат сафига келган ёшлардан. Айни замонда, “Эзгулик” жамиятининг ҳам фаоли.

Андижондаги қонли воқеалардан кейин, бир қатор мухолифатчилар билан бирга ватанни тарк этишга мажбур бўлди, аввал Бишкекда яшади, сўнгра сиёсий бошпана олиб Норвегияга келди. Ҳозир шу ерда яшамоқда ва юрт ичкариси ҳамда ташқарисидаги сафдошлари билан Ўзбекистонда мухолифатни қайтдан тиклаш учун ҳаракатларини давом эттирмоқда. “Ҳаракат” журнали ва шу номли ахборот агентлигининг ҳам фаолларидан.

Улуғбекни туғилган куни билан табриклаймиз, шахсий ва сиёсий ҳаётида улкан ютуқлар тилаймиз.