03 September 2010
01:30 - Россия демократлари янги партия қуриш учун ҳаракат бошладилар
Россиянинг собиқ бош вазири Михаил Касьянов раҳбарлик қиладиган “Россия Халқ-Демократик Иттифоқи” “Бирдамлик” ҳаракати раҳбарларидан бири бўлган Бориц Немцов ва аввал Яблоко партиясининг кўзга кўринган намоянларидан бири бўлиб, сўнгра партиядан чиқариб юборилган Илья Яшин билан биргаликда янги партия қуриш учун навбатдаги уринишни бошладилар.

Бу ҳақда Михаил Касьянов"Эхо Москвы" радиосига билдирган, аммо, воқеанинг ҳеч қандай тафсилотларини гапирмаган.

Маълумки, “Россия Халқ-Демократик Иттифоқи” партия сифатида рўйхатдан ўтолмаган эди. Кучли ташкилот қуриш учун Яблоко партияси билан бирлашиш ҳаракатлари ҳам зое кетган. “Бирдамлик” ҳаракати ҳам ҳеч қандай кучга эга эмас. Шу сабабли, тахмин қилиш мумкинки, янги уриниш ҳам фойдасиз битади.