02 September 2010
22:55 -
Кремль Чеченистондаги қўғирчоғининг номини ўзгартирди, Ўзбекистонда ҳам шундай бўладими?
Яқинда Москванинг топшириғи билан “Россияда битта президент бўлиши керак, бошқа президентлар, жумладан мен ҳам, лавозимимизнинг номини ўзгартиришимиз керак” деган ташаббус билан чиққан Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ўз ниятига етди. Бугун Чеченистон парламенти бир овоздан “Чеченистон Республикасининг президентии” ўрнига “Чеченистон Республикасининг раҳабари” ифодасини ишлатишга қарор қилди.
Тез орада Россиядаги ҳамма президентлар ўз лавозимларининг номини айни шаклда ўзгартиришса керак. Лекин ҳамманинг кўзи Татаристонда бўлади. Агар бу ерда ҳам Кремлнинг талаби олдида тиз чўкишса, ҳозирги босқичда Владимир Путин “ҳокимият вертикалини” тўла тиклаб бўлди, дейиш мумкин. Қозон тиз чўкмаса, Путин нима қилишини кўрамиз.
Шуни эслатиш лозимки, собиқ СССР ичидаги турли даражали республиклар компартияларининг раҳбарларига “президент” унвони бериш Ўзбекистондан бошланган эди. Буйруқ айнан Кремлдан келгани учун Ислом Каримов шу пайтгача бирон ерда “биринчи бўлиб президент лавозими киритиш биздан бошланган” деб мақтанишга ҳам жасорат кўрсатган эмас.
Ишқилиб, ҳозир Ислом Карим ҳам мустақил эканлигимизни унутиб, Рамзан Қодировнинг ташаббусини қўллаб-қувватлавормаса бўлди.