26 August 2010
00:40 -
Россия милицияси фақат ном ўзгартирадими ёки ислоҳот ҳам қилинади?
Бу мамлакатда “милиция”нинг номини “полиция” деб ўзгартириш учун ҳуқуқий жараёнлар бошлангани ҳақида бизнинг сайтимиз ҳам хабар берганди. Сўнгги кунларнинг воқеаларига кўра, Россия милициясида жиддий ўзгаришлар бўладиганга ўхшайди. Бу хусусда, энг камида, учта мисол келтириш мумкин.
Биринчиси. Рус ахборот воситаларининг билдиришича, шу йил 31 июлда Санкт-Петербургда тинч митингни куч билан тарқатиб юборилиши бўйича жиноий иш очилган. Санкт-Петербург прокуратураси қошидаги Тергов Комитети шу воқеанинг гувоҳларини прокуратурга келишни илтимос қилмоқда. Оммавий ахборот воситаларининг вакилларидан ҳам қўлларида бор материалларни прокуратурага етказиш сўралган. Етарлича фактлар тўпланса, милиция ходимларига «хизмат ваколатларини суистеъмол» қилиш айби қўйилади.
Иккинчиси. «Эхо Москвы» радиоси бугун хабар беришича, давлатнинг расмий «Новости» Информацион Агантлиги биносида милиция ходимлари устидан шикоят қилиш учун махсус пункт очилди. Одамларни қабул қилиш ҳафтада бир кун – чоршанба кунлари соат 17 дан 19 гача бўлади. Аризачилар иш кунлари соат 10 дан 18 гача телефон орқали қабулга ёзилишлари керак. Шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаснинг матбуот марказида ҳам шикоятчилар қабул қилинар экан.
Учинчи. Ўтган якшанба куни Москвада машҳур Арбат кўчасида Россияда байроқ куни мусабати билан давлат байроғини кўтариб юрган гуруҳ ичидаги Роосия бош-вазирининг собиқ ўринбосари, “Бирдамлик” партиясининнг раисдоши Борис Немцов милиция тарафидан ушлаб кетилганди. Кейин таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Лев Пономарев ҳам байроқчилар ичида бўлгани учун ушланган. Милиция уларга “ички ишлар ходимларига қаршилик қилиш” айби билан маъмурий иш очиб, ишни Москва туман судларидан бирига жўнатган эди. Аммо, кутилмаганда, суд бу иш бўйича фактлар етарсиз деб, уни орқага қайтарди.
Агар бу уччала воқеа Путин режимининг халқаро ҳамжамиятни чалғитиш учун қилаётган ҳийлалари бўлмаса, Россия милициясида катта ўзгаришлар кутиш керак.