21 August 2010
19:42 -
Ўзбекистонда бу йил 100 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган, аниқроғи йиғилган
Давлат Статистика Кўмитаси тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон автомобил саноати жорийдаги йилнинг биринчи ярмида 102,6 минг енгил автомобиль ишлаб чиқарибди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,6% кўпдир.
Юк автомобиллари ишлаб чиқариш 29,3% га ортибди. Йилнинг биричи ярмида ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони 415 дона бўлибди.
Ишлаб чиқарилган автобуслар сони – 627, бу ўтган йилдаги кўрсатгичдан 6,3% га кам. Тракторлар бўйича рақамлар 13,5% га камайган, 1278 та трактор ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқарилиши ҳар бир ўзбекни хурсанд қилиши шубҳасиз. Аммо, вазиятга бироз танқидий қарашдан ҳам фойда бор.
Маълумки, ҳозир бутун дунё фойдаланаётган компютерларнинг катта қисми ривожланмаган жанубий-шарқий Осиё мамлакатларида ишлаб чиқарилади. Аслида, улар учун “ишлаб-чиқариш” атамасини қўллаш ҳам унчалик тўғри эмас. Ишчи кучи ўта арзон бўлган бу мамлакатларда компютерлар йиғилади, холос.
Худди шунга ўхшаб, ишчи кучи жанубий-шарқий Осиёдан ҳам арзон бўлган Ўзбекистонда автомобиллар фақат йиғилади. Бизда автомобил саноати бер деб айтиш ўз-ўзимизни алдаш бўларди.
Шунинг учун мақсад – Ўзбекистонда ҳақиқий автомобил саноати яратиш, автомобилларнинг иложи борича кўпроқ қисмларини ўзимизда ишлаб чиқаришга эришиш бўлиши лозим. Бу йил эса Ўзбекистонда бор-йўғи 85,1 млрд сўмлик қисмлар ишлаб чиқарилибди.
Айтилган мақсадга етишиш осон иш эмас. Бунинг учун иқтисодда чуқур ислоҳотлар қилиш, инвесторларни қизиқтириш, кадрлар етиштириш керак.