20 August 2010
00:00 -
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари – олий қадрият эмиш, немислар бу латифага ҳамоҳонгмиш
Давлатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзА тарқатган хабарда айтилишича, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш жамиятни ривожлантириш ва давлат қурилишининг, ички ва ташқи сиёсатнинг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланар экан. Ўзбекистон қўшилган дастлабки ҳужжат ҳам Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидир.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган конференцияда шу ҳақда гапирилибди. Олий Мажлиснинг Омбудсмани Сайёра Рашидова, “Маҳалла” жамғармаси раиси А.Аҳмедов, Ички ишлар вазирининг ўринбосари С.Нурматов ва бошқалар Ўзбекистонда президент Ислом Карим раҳнамолигида барпо этилаётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятида инсон ҳуқуқлари юксак даражада қадр топаётганини алоҳида таъкидлашибди. Уларга немисларнинг Конрад Аденауэр жамғармаси вакили, адвокат Кетрин Наглер жўр бўлибди.
Дунёнинг энг обрўли халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлари Ислом Каримни дунёнинг энг ёмон 10 та диктатори қаторига қўшган кунларда бундай конференция ўтказилиши ва унда Ислом Каримнинг олқишланиши - инсон ҳуқуқлари устидан кулишдан бошқа нарса эмас. Немис адвокатнинг бу иккиюзламачилик спектаклида иштироки эса, яқиндагина миллионлаб одамларни ёқиш учун махсус ўчоқлар қуришгача етиб борган Германияда ҳали ўзгариши керак бўлган нарсалар кўплигини кўрсатади, холос.