15 August 2010
03:04 -
Покистон Бош вазири: селлардан 20 млн одам жафо тортти
Бу мамлакатининг Бош вазири Юсуф Гиланийнинг ББС радиосига билдиришича, селлар ва сув тошқинларидан 20 миллион одам жафо кўрган. Аввал БМТ 14 миллион киши жафо тортганини айтганди.
Бош вазирнинг афсусланиб айтишича, сел ва тошқинлар 20 миллион кишининг уйини вайрон қилди, экинлар ва озоқ-овқат заҳиралари йўқ қилинди, кўприклар, йўллар ва бошқа коммуникация воситалари бузилди.
Бундан ташқари, офат энг кучли бўлган Сват водийсида бир одамнинг вабо касаллигига дучор бўлгани аниқланди.