10 August 2010
22:50 - Истиқлол арафасида гулистонликлар оммавий равишда уйларини қизғиш рангга бўяши шарт
Мустақиллик байрами арафасида Сирдарё вилояти маъмурияти томонидан вилоятнинг Гулистон шаҳрида жойлаган хонадонларни бир хил - қизғиш рангга бўяшга кўрсатма берди. Маҳаллалар оқсоқоллари, тумандаги жамоат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан аҳоли олдига бундай талаб қўйиларкан, ҳокимлик кам таъминланган оилаларга бўёқ етказиб беришни ваъда қилган.

Вилоят ҳокимлиги фармойиши билан амалга оширилаётган бу тадбирдан нефтобазалар, савдо корхоналари кўпроқ жабр кўрмоқда. Чунки, айнан уларга давлат муассасаларининг биноларини қизғиш рангга бўяшга ҳомийлик қилиш кўрсатмаси берилган.