10 August 2010
06:56 -
Камдан-кам бўладиган воқеа: Германияда масжид ёпилди
Германия полицияси Ҳамбург шаҳридаги "Тоиба" масжидини ёпди. Масжидга исломий экстремистлар дея гумон қилинган шахслар учрашаётгани борасидаги хабарлар ортидан рейд ўтказилган, дейилади ББС радиосининг ўзбек хизмати тарқатган хабарда.
Шаҳар полицияси кеча эрталаб ўтказган рейд натижасида "Тоиба" масжидидаги қатор компютерлар ҳамда бошқа жиҳозларни мусодара этилган. Жосуслик хизмати расмийлари масжид радикал исломий жангарилар учун муҳим учрашув жойи бўлгани ва бино АҚШга қарши 2001 йил сентябрь ҳужумларидан бери кузатиб келинганини айтишибди. Расмийларга кўра, аввал "Ал-Қудс" номи билан маълум бўлган бу масжидда Нью-Йоркка ҳужум уюштирганлардан бири Муҳаммад Атта ва бошқа ҳужумчилари учрашиб туришган эмиш.
Агар шундай бўлса, бу “исломий ақидапарастлик ўчоғи” шунча вақтдан бери ёпилмаганига ҳайрон бўлиш керак. Аммо, яширин кузатувлар натижасида пичоққа илинадиган бир натижага эришилгани ҳақида ҳам маълумот йўқ. Бу масжидда учрашиб турадиганларнинг аксари Покистон ва Афғонистондаги террорчилар тайёрлов жамлоқларига йўл солишган, Ислом динини қабул қилиган олмонлардан бири Ўзбекистон Исломий ҳаракатига қўшилган эмиш.
Агар, ростдан ҳам шундай бўлган бўлса, бунга йўл қўйиб берган Германия полициясининг аҳмоқлигига ҳайрон қолиш керак, холос.
Аслида, масжид Европа бўйича Исломга қарши уюштирилаётган амаллардан бири сифатида ёпилганга ўхшайди. Германия полицияси даъво қилаётган нарсалар эса, баҳона сифатида қилинган оддий уйдирмадан бошқа нарса эмас.