10 August 2010
02:24 -
Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи: “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ҳақида номигагина маълумот тарқатилди, Тошкентда ҳам ташаббус қозоқларда
Тошкентда 7 августда ташқи ишлар вазирлари даражасида “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ўтгани, унда ташқи ишлар вазирлари - Ўзбекистондан Владимир Норов, Япониядан Кацуя Окада, Қозоғистондан Канат Саудабаев, Қирғизистондан Руслан Казакбаев, Тожикистондан Ҳамрохон Зарифи ва Туркманистондан бу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Султон Пирмуҳамедов - иштирок этганини ўша куниёқ қозоқларнинг Казинформ агентлигидан нусҳа олиб бизнинг сайтимиз ҳам хабар қилган эди.
Ўзбекистоннинг расмий давлат хабар агантлиги ЎзА ва бундай хабарларни биринчи бўлиб тарқатиши лозим бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги ҳали ҳам бу хусусда жим. Кеча, яъни 8 август куни кечқурун рус ва инглиз тилларида хабар тарқатадиган UzDaily.uz бу хусусда қисқа хабар берди, холос. ЎзА эса Ўзбекистон президенти Ислом Карим Япония ташқи ишлар вазири Кацуя Окадани Оқсаройда қабул қилганини билдириш билан чекланди.
Ўзбекистонга $2,3 миллиардлик инвестиция қилгани айтилаётган Япония иштирокида ўтказилган бундай муҳим учрашувига Ўзбекистон тарафидан бунчалик эътиборсизликнинг биттагина сабаби бўлиши мумкин: ҳозир ҳамма ерда етакчилик қилаётган Қозоғитстон Давлат Котиби – Ташқи ишлар вазири Канат Саудабаев “Марказий Осиё + Япония” мулоқотида ҳам ташаббусни қўлга олган ва йиғилишда Ўзбекистон раислик қилган бўлса ҳам, амалда, биринчи ролни Қозоғистон вазири ўйнаган.