08 August 2010
03:49 - Ўзбеклар ватанпарвар чиқиб қолди...
Американинг ижтимоий сўроқлар ўтказиш билан машҳур «Гэллап» (Gallup) компанияси сўрови натижаларига кўра, ўзбекистонликларнинг атиги 6 фоизи мамлакатни умрбод тарк этиш истагида экан. Поссовет мамлакатлари орасида бу борада 11-ўриннинг забт этилиши хушхабардек айтилаётган маҳаллий матбуот хабарларида 24 фоиз сўралганлар ишга кетиш, 30 фоиз сўралганлар эса ўқишга кетиш истагини билдиришибди. Демак, 40 фоизи миршаблар-у ҳукумат хизматчиларидан иборат бўлган мамлакатимиз аҳолиси бир муддат бўлсада, мамлакатдан кетишни истайди. Ватанни бутунлай тарк этмаслик истаги ҳам шубҳасиз диққатга сазовор.

МДҲнинг бошқа мамлакатларида ўтказилган сўров натижаларига кўра, сўралганларнинг 30 фоизи ўз мамлакатини бутунлай тарк этишга тайёр экан, дейди мухбиримиз.