07 August 2010
19:27 -
Нурсултон Назарбойнинг яна бир ғалабаси: ЕХҲТ саммити 1-2 декабрда Остонада бўлади
Махсус баёнот билан чиққан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити шу йил 1-2 декабрь кунлари Остонда ўтиши ҳақида қарор қабул қилинганини билдирди.
Унинг баёнотида бундай тарихий воқеанинг Қозоғистон пойтахтида ўтиши мамлакатнинг халқаро обрўсини яна ҳам ошириши алоҳида таъкидланган. Нурсултон Назарбойнинг сўзларидан маълум бўлишича, ЕХҲТнинг саммитини Остонда ўтказиш ҳақида қарор 3 август куни бу ташкилотга кирувчи мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг мажлисида якдиллик билан қабул қилинибди.
Маълумки, Қозоғистон бу йил ЕХҲТнинг жорийдаги раисидир. Бу ташкилотнинг саммитини Остонда ўтказишни Нурсултон Назарбой шу йил январь ойида таклиф қилиб, бундай саммитда ЕХҲТнинг келажакдаги фаолиятини белгиловчи “йўл харитаси” қабул қилиш лозимлигини билдирган эди. ЕХҲТнинг охирги саммити 1999 йилда Истанбулда ўтказилган.
“Ҳаракат” сайтининг экспертлари эса, Остонада ЕХҲТнинг саммитини ўтказиш, биринчидан, хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан, иккинчидан, ҳозир ЕХҲТ йўл харитаси танлашга қодир бўлмай қолган ташкилот эканлиги сабабли - нореалдир, деган фикр билдиргандилар.