03 August 2010
12:13 - Қўғирчоқ театрида қисқа метражли томоша
Кеча маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг етакчи мавзуига айланган Парламентдаги мунозара воқеаси кишининг кулгисини қистатади. Парламентда сўл кучлар бўлган коммунистлар меросхўри - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Миллий тикланиш ва либерал партиялар томонидан ишлаб чиқлган қонун лойиҳасининг қабул қилинишига гўёки қарши чиқибди. Мақолалар сарлавҳасидан мамлакат ҳаётидаги оламшумул қонун лойиҳаси бўйича икки партия бир-бири билан жанг бошлабди, деб ўйлаш мумкин. Аммо, гап “Божхона Кодекси”га айрим ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги таклиф атрофида маш-маша бўлаётганини тушунгач, уларни устидан кулгингиз келиши табиий.

Матбуотдаги хабарлар шу қадар абсурдки, мақолалардан ҳатто ўша айрим ўзгартиришларнинг ўзи нимадан иборат эканини ҳам англаш мушкул, дейди мухбиримиз.