29 July 2010
03:12 - Янгийўлда ер қимирлади, Тошкентда сезилмади
Бугун кечга яқин Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ер қимирлади. Бир неча чақирим беридаги Тошкентда билинмаган бу ер силкиниши 3 баллни ташкил этган.

Сейсмологлар пойтахтда ер силкиниши кучи 1,5 баллни ташкил этгани, зилзила кишилар ҳаракати интенсив бўладиган пайтга тўғри келгани учун кўпчилик уни сезмай қолганини таъкидлашмоқда.