23 July 2010
04:36 -
Сопини ўзидан чиқариш санъати: маддоҳларни боқиш матбаачилар зиммасига юклатилган
Шу йил февралида Президентнинг ёзувчи шоирлар, ижодкорларни рағбатлантиришга қаратилган “Ижод” фондини ташкил этиш ҳақидаги фармони эълон қилингани, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси қошида фонд ташкил қилингани ҳақида хабар бергандик. Режим идеологиясини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилган бундай тадбир ҳақидаги фармон матнида фонд ҳукумат томонидан ажратиладиган маблағ ҳисобига тўлдирилиши айтилган эди. Бироқ орадан бир муддат вақт ўтиб, ҳукуматнинг бу ғамхўрлигининг миси чиқди.
Фармонга илова қилинган дастурга мувофиқ, нашриётлар ва матбаа корхоналари ўзларининг умумий даромадларининг 2 фоизини мазкур фондга ўтказишга мажбур экан. Шу боидан ҳозирда кўпчилик босмахона, нашриёт ва матбаа корхоналарида норозилик юзага келган. Шундоқ ҳам солиқ юкидан қаддини кўтара олмаётган матбаачилар режим маддоҳларини боқиши керак. Бироқ матбаачиларнинг норозилиги ҳам даҳанки жанжалдан нарига ўтмаяпти.