22 July 2010
04:32 -
АҚШ Ўзбекистон пахтасини болалар мажбурий меҳнати асосида етиштирилган маҳсулотлар рўхатига киритди
ББС радиосининг ҳеч қандай манба кўрсатмасдан хабар қилишича, АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнати иштирокида етиштирилган маҳсулотлар рўхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда етиштирилган пахтани ҳам киритди. Бу йилги руйхатга дунё бўйича 29 мамлакатдан 29 маҳсулот киритилган. Улар орасида Непал ва Покистонда ишлаб чиқариладиган гиламлардан тортиб, Хитойда ишланадиган электрон жиҳозлар ва ўйинчоқлар ҳам бор.
Ўзбекистон пахтасининг рўйхатга киртилишига асос сифатида ўндан ортиқ ташкилот ва матбуот воситалари томонидан тақдим этилган ҳисобот ва маълумотлар келтирилган. Рўхат АҚШда 1999 йили қабул қилинган "Болаларнинг мажбурий ёда келишилган меҳнати билан маҳсулотлар етиштиришни таъқиқлаш" қарори асосида ишлаб чиқилади.
2009 йил декабр айни ойида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов болалар меҳнатини тақиқловчи яна бир қонунга имзо чеккан ва Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси болалар меҳнатини тақиқлашга доир яна бир қонунни маъқуллаганди. Аммо инсон ҳуқуқлари фаоллари бу каби қадамлар амалда бирон нарсани ўзгартиришига шубҳа билдиргандилар.