22 July 2010
03:44 -
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари автоҳалокатга учради, аҳволи оғир
Мамлакатимизнинг жанубий Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Акмал Ҳайитов ҳамда бошқарманинг яна икки нафар тезкор вакили Қашқадарё вилояти ҳудудида автоҳалокатга учради. Бу ҳақда хабар қилган сурхондарёлик мухбирларимиз ҳушсиз аҳволда Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказининг Қашқадарё филиалига келтирилган милиция зобитларининг аҳволи оғирлиги, айниқса, Акмал Ҳайитов ҳамон ўзига келмагани таъкидламоқда. Акмал Ҳайитов Ўзбекистон Репсубликаси ИИВ Академиясини тамомлаган, ички ишлар тизимининг кадрлар соҳасида юқори лавозимларда фаолият олиб борган.