21 July 2010
02:47 - “Бирлик” фаоли Авазбек Назарбеков оламдан ўтди
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, шу йил 17 июль куни Шаҳрихон шаҳрида “Бирлик” Партияси фаоли Авазбек Назарбеков 59 ёшида тўсатдан оламдан ўтди. Шу шаҳарда туғилиб ўсган Авазбек Назарбеков аср бошида “Бирлик”нинг қайтадан тикланишида катта жонбозлик кўрсатган эди.

Авазбек ака ҳалол ва покиза инсон бўлиб, бутун умри миллати учун куюниб, ноҳақликларга қарши муросасиз кураш олиб борган. Айнан шу сабабдан ҳар доим ҳокимиятнинг босими остида яшади, шахсий ҳаётида ҳам кўп изтироблар чекди, дейди партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси, ҳозир Данияда сиёсий қочқин сифатида яшаётган Акбарали Ориф.

Сафдошимизнинг яқинларига таъзия изҳор қиламиз. Марҳумнинг тупроғи енгил бўлсин.