16 July 2010
23:29 -
АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жеймс Стейнберг Тошкентга келади
АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги матбуот хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жеймс Б.Стейнберг 16-22 июль кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Монголия ва Японияга сафар қилади. Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Монголияга илк марта келаётган Жеймс Б.Стейнберг, Олмотада Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик тТшкилотининг (ЕХҲТ) норасмий вазирлар йиғинида иштирок этади. Сафар доирасида у Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қанат Саудабаев ва бу мамлакатнинг фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади.
17-18 июль кунлари Давлат котиби ўринбосари Ж.Стейнберг Тошкентда президент Ислом Каримов ҳамда Ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашиши режалаштирилган. Шунингдек, АҚШ мулозими Тошкентда фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда журналистлар билан учрашмоқчи.
АҚШ элчилиги хабарида таъкидланишича, Давлат котиби ўринбосари Ж.Стейнберг 18 июль куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида муваққат ҳукумат ва фуқаролик жамияти раҳбарлари билан учрашади ҳамда “Манас” транзит марказига ҳам ташриф буюради.