15 July 2010
03:53 - Владивостокдаги ўзбек-въетнам муштлашуви ўрис телеканалларининг етакчи мавзуи
Кеча тунда Владивостокнинг Фадеев кўчасида ўзбек ва вьетнам мардикорлари ўртасида яхшигина муштлашув бўлган. Бу ҳақдаги лавҳаларни намойиш қилган Приморья жамоатчилик телевидениеси милиция кучлари аралашганидан сўнг тўполоннинг тинчиганини баён қилди.

Кўпроқ ўзбекларни айбдор қилишга уриниш сезилиб турган теле-лавҳада, жанжал кўтарилишига сабаб бўлган юртдошимизнинг албатта жазога тортилишига урғу берилди.