15 July 2010
02:31 - Ўзбек матбуотида Чингиз Айтматовга таъқиқ қўйилди
Ўзбекистон телерадиокомпанияси, вақтли матбуот ва босма нашрларга Ўзбекистон Республикаси Президенти девонидан буюк ёзувчи Чингиз Айтматовнинг номини қўлламаслик бўйича кўрсатма берилган. Бу ҳақдаги хабарни бир пайтнинг ўзида бир неча маҳаллий журналистлар тасдиклади. Уларнинг талқинича, девон раҳбарлари Қирғизистондаги ўзбек қатлиомидан шунга қарор беришганмиш.

Бир томондан Роза Отунбоева қолиб, марҳум Чингиз Айтматов номига таъқиқ қўйилиши ўзбек ҳукумати сиёсати феълига мос. Ҳақиқат ва адолатга доимий тескари пропорционал фаолият олиб борувчи ҳукумат дунё адабиётида ёрқин из қолдирган Чингиз Айтматов бир қанча асарларида аксарият қирғизларнинг ўта ваҳший ва бешафқатлигини тасвирлаганини қайдан билсин.