14 July 2010
21:24 -
Ҳукуматнинг яна бир неча мулозимини қамоқ кутмоқда
Айрим оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган хабарларда таъкидланишича, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Эргаш Шоисматов ҳамда “Ўзбекнефтегаз” ширкати раҳбари Улуғбек Назаров президент Фармойиши билан ишидан четлатилган. Бир неча ойдан бери компнаия тизимида олиб борилаётган текширув натижаларига кўра, йирик талон-тарожликлар ва иқтисодий жиноятлар аниқланган. Талон-тарожликлар кўлами энергетика соҳасига масъул бўлган ҳукумат раҳбарларидан бири Эргаш Шоисматовни ҳам олиб кетгани табиий ҳол. Бу шахсларнинг устидан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.
Ҳали расман тақдиқланмаган хабарларга кўра, “Ўзкимёсаноат” ширкати раҳбари Ғуломжон Иброҳимов Бош вазир ўринбосари вазифасини ажарувчи этиб тайинланган. “Ўзбекнефтегаз” эса Шокир Файзуллаев деган шахсга топширилибди.
Агар лавозимидан четлатилган раҳбарлар қамоққа олинса, бунинг ажабланарли жойи йўқ. Ҳозирда мамлакатнинг бир қанча Бош вазир ўринбосари, президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ҳоким лавозими даражасида ишлаган раҳбарлари жазони ижро этиш муассасаларида ўтирибди.