13 July 2010
03:07 -
Қирғизистон жанубидаги қонли воқеаларда 893 кишининг ўлгани тан олинди
Вақтли ҳукумат раҳбарининг ўрибосари Азимбек Бекназаровга асосланиб русларнинг «КоммерсантЪ» нашри тарқатган хабарга кўра, Ўш ва Жалолободдаги ўзбек-қирғиз жанглари натижасида ҳозиргача 893 кишининг ўлгани тасдиқланган. Аммо, ўлганларнинг сони бундан кўп, чунки, кўп оилалар давлат расмийларига хабар беришга улгурмасдан жасадларни кўмишган.
Азимбек Бекназаров ўлганларнинг миллий таркибини очиқламаган ва бундай қилинмаслигини айтган. Агарда ўлганларнинг миллати бўйича сони эълон қилинса, яна тартибсизликлар чиқишини мумкинлигини таъкидлаган қирғиз расмийси, ноҳукумат ташкилотларидан ҳам бундай рақамларни эълон қилмаслик сўралаётганини алоҳида урғулаган.