11 July 2010
03:06 -
Мозори-Шарифда АҚШ ва НАТОга қарши митинглар, Ҳамид Карзай ва Дэвид Петреус орасида таранглик
Бугун Мозори-Шарифда юзлаб афғонистонликлар АҚШ ва НАТО қўшинларининг ҳарбий операциялари вақтида тинч аҳолидан ҳам одамлар ўлаётганига норозилик билдириб, кўчаларга чиқдилар, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Митингчилар президент Ҳамида Карзайга қарши шиорлар ҳам айтишибди. Маълумки, Мозори-Шарифда ўзбеклар кўп. Аммо, уларнинг бу норозилик чиқишларига алоқаси бор-йўқлиги ҳақида хабарларда ҳеч нарса айтилмайди.
Айни замонда, Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларининг янги қўмондони Дэвид Петреус билан президент Ҳамид Карзай ўртасида таранглик кучаймоқда. Ҳамид Карзай аввалги қўмондон Стэнли МакКристал атрофидаги жанжал пайтида, айнан унинг ёнини олган ва янги қўмондон тайинланишига совуқ муносабатда бўлган эди.
Ҳозир маълум бўлишича, Дэвид Петреус Толибон ва Ал-Қоида жангариларига қарши урушга маҳаллий аҳолини тортиш тарафдори бўлиб, жойларда маҳаллий аҳоли тарафидан тузилаётган ҳарбий отрядларни қурол билан таъминлаш ва уларни ҳар тамонлама қўлла-қувватлаш тарафдори. У шу йўналишда амалий ишлар ҳам бошлаган.
Карзай эса, бундай амалиёт натижасида маҳаллий аҳоли ичида талафотнинг кўпайишидан, демак, аҳоли ичида мавжуд ҳукуматга қарши кайфият кучайишидан қўрқмоқда.