09 July 2010
12:00 -
Жосуслар жанжали Россиянинг АҚШ олдида тиз чўкиши билан битмоқда
Шу йил 29 июнда, яъни Россия президентнинг АҚШга ташрифи битиши ва Канадада G20 cаммитининг тамом бўлишидан кейин дарҳол, АҚШда 10 нафар рус жосуси қўлга олиниши, сайтимиз экспертлари томонидан ҳам, икки мамлакат ўртасида сўнгги йилларда илиқлашиб кетган муносабатларда маятникнинг орқага қайтишга бошлаши, деб баҳоланган эди. АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтоннинг шу ой бошларида Киев, Краков ва Тбилисида русларга қарши оғир гаплар гапириши ҳам шу фикрни тасдиқлади.
Аммо бу жанжал кутилмаганда русларнинг тиз чўкиши билан тамомланди. Икки томоннинг келишувига мувофиқ, АҚШ суди 10 нафар рус жосусини, гўёки улар ўз айбларини тўла тан олганларини ҳам ҳисобга олиб, Россияга дарҳол депортация қилиш қарори чиқарди. Россия эса, АҚШ фойдасига жосусликда айланиб, узоқ йилларга қамалган 4 нафар ўз фуқаросини президентнинг авф этиш қарори билан озод қилди ва АҚШга чиқариб юбормоқчи.
Хўш, жосуслар икки мамлакат ўртасида алмаштирилар экан, бунинг нимаси Россиянинг тиз чўкишидир?
Биринчидан, 10 нафар рус жосуси, америкаликлар фойдасига ишлаган 4 нафар рус жосусига алмаштирилмоқда. Бу воқеа Исроилнинг бир одамини қутқариш учун юзлаб ва ҳатто минглаб арабларни қамоқдан чиқариб юбориш амалиётини эслатади.
Иккинчидан, АҚШ ва Россия ўртасида алмаштирилаётган жосусларнинг ҳаммаси руслар. АҚШ руслар фойдасига ишлаган рус жосусларини озод қилса, руслар америкаликлар фойдасига ишлаган ўз русларини озод қилишмоқда.
Россияни ҳали ҳам дунёнинг супердавлатларидан бири деб кўрсатиша уриниб ётган Владимир Путин учун бундан ҳам ортиқ таҳқирланиш, хўрланиш бўлиши мумкинми? Аммо, ҳозир Путиннинг бундай таҳқирланиш ва хўрланишларга чидашдан бошқа йўли йўқ.