07 July 2010
21:26 -
“Бирлик” яна ҳақ: Қонли воқеаларнинг катализатори ўзбек Қодиржон Ботиров эканлиги тан олинмоқда, энди воқеаларнинг асл сабабчиси Вақтли ҳукуматнинг ўзи эканлигини ҳам тан олиш керак
Маълумки, “Бирлик” Партияси Қирғизистондаги давлат тўнтаришидан кейин эълон қилган баёнотида ва кейинги билдиришларида Қирғизистонда фуқаролар уруши бошланиши мумкинлигини ва мамлакат жанубидаги ўзбек диаспорасининг лидерлари Вақтли ҳукуматни қўллаб-қуватлаб, айни замонда, Қурмонбек Боқиевга қарши чиқиб, ўзбекларни фожеага олиб бораётганини башорат қилган эди. Бу башоратлар мутлақо тўғри бўлиб чиққанини ҳар қандай ақли расо одам кўриб турибди.
Бишкекдаги 7-8 апрель ва мамлакат жанубидаги 10-15 қонли июнь воқеаларини ўрганувчи мустақил комиссия тузилса, у ҳам “Бирлик”нинг башоратлари тўғри эканлигини кўрсатувчи хулосаларга келади.
Дарвоқе, Вақтли ҳукумат раҳбарларининг ўзи буларни тан олишга бошлашди. Қирғизларнинг 24.kg билдиришича, Вақтли ҳукумат раисининг ўринбосарларидан бири Азимбек Бекназаров бугун Бишкекда ўтказган матбуот конференциясида шундай дебди: “Қирғизистон жанубидаги фожеавий воқеаларнинг катализатори ҳаммага маълум Қодиржон Ботиров бўлди. У ўз тарафдорлари билан Боқиев оиласига тегишли 2 уйни ёқиб юбориши маҳаллий аҳолиинг норозилигига сабаб бўлди. Уйлар ёқилгандан кейин Қодиржон Ботиров телевидение орқали мақтанди. Айни замонда, ўзини Вақтли ҳукуматдаги дўстлари қўллаб қувватлаётгани доимо такрорлаб турди. Шундай қилиб, унинг хатти-ҳаракатлари бутун Қирғизистон учун фожеага айланган тартибсизликларнинг катализатори бўлди.”
Катализатор – қандайдир жараёнларни тезлаштирувчи фактор демакдир. Хўш, ўша жараёнларни ким бошлади, ким Қодиржон Ботиров ёрдамида асосан Боқиев тарафдори бўлган жанубий қирғизларнинг оғзини юмдирмоқчи бўлди?
Бу саволнинг жавоби битта – Вақти ҳукуматдир.
Ўзи бошлаб берган жараёнларнинг катализатори Қодиржон Ботиров бўлганини тан олган Қирғизистон Вақтли ҳукуматининг раҳбарларидан бири бўлмиш Азимбек Бекназаров, бу жараёнларнинг бошланишига Вақтли ҳукумат, хусусан, ўзи сабабчи бўлганини ҳам тан олиши керак.
Бу иш қанча тезроқ қилинса, Қирғизистоннинг келажаги учун шунча яхши бўлади.