04 July 2010
23:54 - Ҳиллари Клинтон Бокудан Ереванга кетдими?
Бугун Озорбайжонда бўлган АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Озорбайжон президенти ва Ташқи ишлари вазири билан учрашгани ҳақида хабар берган маҳаллий ахборот воситаларида умумий гаплардан бошқа нарса йўқ. Икки тараф ҳам Тоғли Қорабоғ муаммоси тезроқ ҳал этилиши, тинч йўллар билан ҳал этилиши кераклигини гапирган.

18 июнда Тоғли Қорабоғ яқинда бўлган жангда 5 армани ва бир озори ҳарбийси ўлган эди. Маълум бўлишича озори аскарининг жасади арманилар қўлида қолган экан. Ҳиллари Клинтон ўз ташрифи натжалари бўйича Бокуда ўтказган матбуот конференциясида ўша аскарнинг жасадини қайтириш масаласини армани расмийлари билан гаплашишга ваъда берганидан тахмин қилиш мумкинки, Ҳиллари Клинтон Бокудан кейин Ереванга боради. Унинг Боку аэропортидан учиб кетганини хабар қилган Озорбайжон агентликлари эса, учоқ қаерга учганини ҳам билдирмаганлар.