03 July 2010
13:51 - Бензин нархи ошди, аҳолининг тоби қочди
Кечадан мамлакатимизда ёқилғи нархлари 15 фоизга ошди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, энг паст сифатли Аи 80 маркали бензин нархи 1065 сўмдан 1220 сўмга кўтарилди. Аи 93 маркали бензин 1350 сўмга чиқди.

Нефть мустақиллигига эришиб, ёқилғи нархларини мунтазам кўтариб бораётган ҳукуматнинг бу ишидан аксарият кишиларнинг норозилигини кузатиш мумкин. Ёқилғи нархлари ошиши - бошқа турдаги хизмат нархларининг, бозорлардаги маҳсулотлар таннархининг ошишига олиб келишини кутиш табиийдир.