02 July 2010
04:41 - Ўзбекистонлик Равшан Эрматов чорак финалда Аргентина-Германия матчига ҳакамлик қилади
Жанубий Африка Жумҳуриятида (ЖАЖ) ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати охирги босқичига келмоқда. Ҳозир чорак финал матчларида ўйнайдиган 8 миллий жамоа маълум бўлди. Бу уйинлардан бири, аниқроғи, Аргентина-Германия матчини юртдошимиз, Осиёнинг энг яхши ҳаками унвонини олган Равшан Эрматов бошқаради.

Равшан Эрматов шу кунгча жаҳон чемпионати доирасида ЖАЖ-Мексика, Жазоир-Англия и Аргентина-Юнонистон матчларига ҳакамлик қилган. Таъкидлаш лозимки, ЖАЖ-Мексика матчи чемпионатнинг очилиши бўлган эди.