20 June 2010
07:05 -
Россиялик ўзбек миллиардери ўзбек қочқинларига ёрдам бермоқчи
Русларнинг “Новости” агентлиги “Металлоинвест” компаниясининг эгаси, ўзбек аслли Алишер Усманов Қирғизистондага қирғиз-ўзбек урушидан кейин Ўзбекистонга қочиб келган ўзбекларга ёрдам сифатида 150 млн рубль ажратганини билдирди. Алишер Усманов бу қарорини қандайдир хатида ёзган эмиш. Бу нима хат эканлиги хабарда айтилмайди.
Айни замонда, Наманганнинг Чуст туманида туғилган Алишер Усманов рус миллардерларининг ичида 12,4 миллард долларлик бойлиги билан 7-чи ўринда туриши урғуланади. Балки, рус агентлигининг мақсади Алишер Усмановнинг ёрдами, унинг бойлик даражаси ва ўзи ўзбеклигидан келиб чиқса, етарсиз эканлигини урғулашдир.
Аслида, дейди мухбиримиз, Алишер Усмонов ўз миллатининг фарзанди эканлигини намойиш қилди, лекин, шу ҳам маълумки, бу пулнинг асоий қисми ўзбек қочқинларининг дастурхонига эмас, Ислом Каримнинг қизларини чўнтагига тушади.