20 June 2010
05:40 -
Қирғизистонда ким тартиб ўрнатиши лозимлиги хусусида ўзбекларнинг кўпчилиги “Бирлик” билан ҳамоҳaнг
Кеча Тошкент вақти билан соат 15:03 даги хабаримизда тожикларнинг Азия-Плюс агентлиги сайти (www.asiaplus.tj) “Қирғизистонда ким тартиб ўрнатиши керак?” деган савол билан сўровнома ўтказаётгани ва ўша дақиқагача берилган жавоблар тақсимоти ҳақида маълумот бериб, Қирғизистон қўшнимиз, бунинг устига унинг аҳолисини катта қисми ўзбеклар бўлгани сабабли, дунё ўзбекларининг “Қирғизистонда ким тартиб ўрнатиши керак?” деган саволга бефарқ бўлолмаслигини урғулаган ва ўқувчиларимизни ўша сайтга кириб, сўровномада иштирок этишга чақиргандик.
Ўша хабаримиз эълон қилинган дақиқаларда сўровнома натижалари қуйидагича эди:
Кто должен навести порядок в Кыргызстане?
- Временное правительство Кыргызстана 34.1%
- Миротворцы под эгидой ОДКБ 25.5%
- Российские войска 13.2%
- Никто не должен, сами успокоятся 11.1%
- ООН 8.6%
- Узбекистан 3.9%
- НАТО 3.5%
Кўриниб турибдики, сайтнинг асосан тожикистонлик ўқувчиларининг кўпчилиги “Қирғизистонда ким тартиб ўрнатиши керак?” деган саволга “Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати” ёки “КХШТнинг кучлари” деб жавоб берган. Тартибни Ўзбекистон ўрнатиши керак, деб ҳисоблаганлар 3,9 фоизни ташкил этган.
Мана орадан 7 соатча вақт ўтиб, воқеанинг сурати ўзгарди, тартибни Ўзбекистон ўрнатиши керак деб жавоб берганлар биринчи ўринга чиқди. Азия-Плюс агентлиги сайтида бугун 00:34 да ҳамма овозларнинг тақсимоти расмда кўрсатлгандек бўлди (расмни каттароқ қилиш учун уни курсор билан босинг).
Табиий, жавоблар тақсимотини бизнинг сайтимиздан сўровнома ҳақида хабар олган ўзбеклар ўзгартирдилар. Демак, ўзбекларнинг кўпчилиги бу масалада “Бирлик” билан бир позицияда туради. Катта хулослар чиқаришга арзийдиган янгилик.