19 June 2010
20:03 - Сўровномада иштирок этинг: Қирғизистонда ким тартиб ўрнатиши керак?

Қирғизистон қўшнимиз, бунинг устига унинг аҳолисини катта қисми ўзбеклар бўлгани сабабли, дунё ўзбекларининг Қирғизистонда ким тартиб ўрнатиши керак?” деган саволига бефарқ бўлолмаслиги табиий.

 

“Ҳаракат” агентлигининг экспертлари Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати кучсиз ва ноқонуний эканлиги, халқаро ташкилотлар ўзбек-қирғиз конфликти билан жиддий шуғулланмасликлари аввалдан маълум бўлгани сабабли, бу масалада Ўзбекистон ҳал қилувчи роль ўйнаши кераклигини гапириб келмоқдалар.

 

Ўзбекистондаги шароитдан келиб чиқиб, Ўзбекистон ичидаги ўзбекларнинг бу масалага ва сарлавҳада қўйилган саволга муносабатини ўрганиш мумкин эмас. Юрт ташақарисидаги ўзбекларнинг бундай саволга муносабатини холисона ўрганадиган ташкилотлар ҳали йўқ.

 

Шундай ҳолатда, бу саволга объектив жавобни бошқа воситалар ёрдамида ҳам қидириш мумкин. Масалан, тожикларнинг Азия-Плюс сайтида (www.asiaplus.tj) “Қирғизистонда ким тартиб ўрнатиши керак?” деган сўровнома ўтказилмоқда. Жавоблардан бири – Ўзбекистон. Демак, Ўзбекистон бу масалада четда туролмаслигини тожиклар ҳам тушунишади.

 

“Ҳаракат” сайти ўз ўқувчиларини Азия-Плюс сайтига (www.asiaplus.tj) кириб, ўша сўровномада иштирок этишга чақиради. Натижаларни биргаликда кузатамиз.

 

Маълумки, бундан бир неча йил аввал тожикнинг ити Юсуф Расул “Исёнкор” сайтида бир қатор сўровномалар ўтказиб, уларнинг натижаларини ўша пайтдаги пири 53-54 лақабли Салой Мадамин фойдасига сохталаштирган, биз уни фош қилганимиздан кейин, бу сайт ёпилиб кетганди. Умид қиламизки, агар Азия-Плюс сайтидаги сўровномага ўзбеклар қизиқиш билдирса ва ўзбеклар иштирокидаги натижалар кимгадир ёқмай қолса, ҳақиқий тожикларнинг сайти бундай шармандаликка бормайди.

 

Дарвоқе, шу дақиқагача, у сўровноманинг натижалари куйидагича:

 

Кто должен навести порядок в Кыргызстане?

 

- Временное правительство Кыргызстана    34.1%

- Миротворцы под эгидой ОДКБ  25.5%

- Российские войска  13.2%

- Никто не должен, сами успокоятся        11.1%

- ООН  8.6%

- Узбекистан    3.9%

- НАТО            3.5%