19 June 2010
21:57 -
АҚШлик дипломат Қирғизистон воқеаларини текшириш масаласида “Бирлик” билан ҳамоҳанг
Ўзбекистондан кейин Қирғизистонга келган АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блэйк Қирғизистон жанубидаги воқеаларни текшириш билан ишончли халқаро орган шуғулланиши кераклигини айтди.
Унинг таъкидлашича, Вақтли ҳукуматнинг ўзи мамлакат жанубидаги воқеаларнинг сабабларини аниқлашга ваъда берибди. Лекин, халқаро текшириш ҳам зарур, дейди америкалик дипломат. Айнан шундай қилинсагина, келажакда бу каби зўровонликларнинг олдини олиш, қочқинларнинг қайтиши учун кафолат бериш мумкин бўларди.
Маълумки, бизнинг сайтимизда мухолифат вакилларининг бу хусусдаги фикрлари бериб борилмоқда. Улардан кўриниб турибдики, “Бирлик” Партияси лидерлари ҳам шундай позицияда туришибди.