19 June 2010
07:26 -
"Ҳаракат" хатқутисидан: 2000 дан ортиқ қурбонларнинг хотирасига нисбатан ҳиёнат бўлмасин
Ҳурматли, "Ҳаракат" маъмурияти. Яхшики, кўп кузатилаётган ўзаро айбловлар қобиғидан чиқиб, сайтингиз қирғиз-ўзбек можаросининг ечиш йўлларини (таклифлар тўғрими ёки баҳсли, бу бошқа масала) ҳам излашга бошлади.
Мен сепаратчи эмасман, миллатчи ҳам.
Назаримда, Ўш ва Жалолобод қирғинидан кейин ўзбек ва қирғизларнинг ёнма-ён ва тинч яшаши учун бирдан бир сиёсий қурилма - бу Қирғизистон Республикаси таркибида тузиладиган ҳамда Ўш ва Жалолобод вилоятларини қамрайдиган Ўзбек автономиясигина бўлиши мумкин. Қирғизистон ўзбеклари 27 июнга белгиланган референдумда қатнашишларининг шарти ва миллий яраш учун қўядиган асосий талаби сифатида фақат Автономия сўрамоқлари лозим. Вақтли Ҳукуматга нисбатан бундан бошқа шартларда ён бериш 2000 дан ортиқ қурбонларнинг хотирасига нисбатан ҳиёнат бўлади.
Сайт таҳририётдан: Исмини кўрсатмаган ўқувчимизнинг хатида “ўзаро айбловлар қобиғидан чиқиб, сайтингиз қирғиз-ўзбек можаросининг ечиш йўлларини (таклифлар тўғрими ёки баҳсли, бу бошқа масала) ҳам излашга бошлади» деган сўзлар мутлақо хатодир. Сайтимиз Бишкекда давлат тўнтарилиши қилинган кундан бери вазият ваҳимали эканлигини, ундан чиқиш учун нималар қилиш кераклиги мунтазам айтиб келаётган ягона нашрдир. Ўшда бошланган қон тўкилишини вақтида тўхтатиш учун Ўзбекистон армияси ишга солиниши кераклиги ҳақидаги таклиф ҳам биринчи бўлиб сайтимизда эълон қилинган.
Айни замонда, йиғи-сиғидан бошқа нарсани билмайдиган турли мазохист мухолифатчиларнинг башарасини очиш жараёни давом этаверади. Аммо, бу можаро эмас, танқиддир. Танқиддаги шок терапия усуллари – кунимизнинг талабидир.