02 March 2006
04:00 - 24:00 - Абдураҳим Пўлат: Руслар ўз исм-шарифларининг шакли учун курашар эканлар, ўзбеклар қаерда? 23:00 - «Эзгулик»: Мутабар Таджибоевой угрожает несправедливый судебный приговор (Пресс-релиз Общества №11, 02 февраля 2006 года)
24:00 - Абдураҳим Пўлат: Руслар ўз исм-шарифларининг шакли учун курашар эканлар, ўзбеклар қаерда?

Рус оммавий ахборот агентликлари хабар беришича, Латвиянинг фуқароси, миллати рус Руслан Панкратов ўз исм-шарифининг маҳаллий қонунларга кўра Русланс Панкратовс шаклида ёзилишига қорши судда иш очиб, уни ютқазган.

Руслар Латвияни босиб олиб, СССР такибида ушлаб турган йиллари ҳам маҳаллий халқдан исм-шарифни русча шаклда ёзишни талаб этмаган эдилар. Бугун бу ишни латишлар қилаётгани тўғри эмас. Аммо, шу воқеа сабаб Ўзбекистондаги аҳволга назар ташлаш жуда муҳим.

Маълумки, Совет замонида ўзбеклар ўз исм-шарифларини русча шаклда ёзишга мажбур эдилар. Баъзилар бу мажбурий эмасди, ўзбеклар ўз хоҳиишлари билан исм-шарифларини русча ёзардилар, деб ўйлаётганлар бўлса, янглишадилар. Бундай қилиш мажбурий эди.

Москвада ўқиб юрган йилларимизда, бу масалани кўп муҳокама қилардик. Лекин унинг қонуний томони билан қизиқмаганмиз. Ўйлардикки, одамлар рус гегемонлигидаги совет тузумида осонроқ карьера қилиш учун ўз болаларини рус мактабларига берганлари каби, исм-шарифларини ҳам ўз хоҳишлари билан русча шаклда ёзадилар. Вақти келиб, мустақил бўлсак, бу нарсалар ўз-ўзидан тузалишига ишонардик. “Бирлик” халқ ҳаракатининг илк дастурида “миллий қадр-қийматларни тиклаш” борасида ёзганимизда, исм-шариф масаласини ҳам назарда тутганмиз.

1989 йил 14 декбрда қиз кўрдим. Ўша йили ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаби билан кўп муҳташам митинглар ўтказганмиз, уларнинг натижасида 20 октябрда ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинди ҳам. Ўша воқеаларнинг ҳам таъсирида қизим Сайёрага туғилганлик гувоҳномаси олиш учун кетар эканман, унинг исм-шарифини “Сайёра Абдураҳим қизи Пўлат” деб ёздиришга қарор қилдим.

Бугун қизимнинг гувоҳномасини атайлаб қарадим. У 1989 йил 18 декабрда берилан. Демак, ўша куни Олой бозори яқинидаги 9 қаватли бинолардан бирида жойлашган ўша пайтдаги Киров райин ЗАГСига келганман. Навбат билан қабул даричасига келгач, у ердаги қиз ёки ёш жувонга керакли ҳужжатларни бериб, қизимнинг исми-шарифи хусусидаги истагимни билдирдим. “Йўқ, - деди у дарҳол, - бизда маълум қоидалар бор, ўшалар бўйича иш қилишга мажбурман”. Мен талабимда қаттиқ турганимдан кейин, у мудир билан гаплашишга кетди ва бироздан кейин чиқиб, мудир ҳам менинг истагимни бажаролмасликларини айтганини такрорлаб, министрилак ёки ҳукуматнинг бу хусусдаги кўрсатмалари ёзилган бир китобчани кўрсатди. Ҳақиқатда, у ерда ўғил боланинг отасини исми “-ович”, қиз боланинг отасиники “-овна” билан тамомланиши, фамилия эса, айнан отасиники каби бўлиши кераклиги ёзиб қўйилганди. Аммо мен гапимдан қайтмадим. Бола меники, унинг исми-шарифини мен истаган шаклда ёзишилиши кераклигини талаб қилабердим. “Биз ҳамманинг талабини бажара бермаймиз” деб такрорлашдан чарчамасди ЗАГСнинг ходимаси.

Шу пайт навбатда турган ёши мендан ҳам каттароқ бир киши гапга аралашди. “Қизим, - деди у, - Ҳамманинг табини бажармасангиз ҳам, бу кишиникини бажариш лозим”. “Ким бўпти бу киши”, деди ходима очиқча кесатиш оҳангида. “Бу киши ўзбек тилини давлат қилиш талаби билан яқинда майдонларни тўлдириб митинлар уюштирган Абдураҳим Пўлатов бўлади”, деди ҳалиги менинг ўзим ҳам танимайдиган киши.

Ходима биз зўмда ўзгарди. У ўзи ҳам ўша митингларда қатнашгани, ўзбек тили учун курашувчилардан бири бўлгани, митинларда орқароқда тургани сабабли мени танимаганини айтди. Бир оз митинглар ва ўзбек тили ҳақида гаплашдик. Навбатдагилар ҳам ўз ишларини унитиб суҳбатга қўшилиб кетдилар. Ниҳоят, ЗАГС ходимаси қарорини айтди. “Фамилияни ўзгартиролмайман, аммо Сиз учун биринчи марта қоидаларимизни бузаман. Қизингизни отасини исми графасига “Абдураҳим Пўлат қизи” деб ёзиб бераман”. Биринчи мувафаққиятдан шошиб қолиб бўлса керак, мен бунга рози бўлдим. Хуллас, қизим, ҳужжатларга кўра “Сайёра Абдураҳим қизи Пўлатов” бўлди.

Бу воқеани “биринчи мувафаққият” дедим, чунки унинг биринчи эканлигига, яқинда ҳамма ўзбеклар ўз исм-шарифларини русча эмас, ўзбекча шаклда ёза бошлашларига ишонардим. Аммо, минг афсуски, бундай бўлмади. Мустақилликдан кейин ҳам мустамлкалигимизнинг рамзларидан бири бўлмиш “-ович, -овна, -ов” қўшимчаларидан қутулмадик. Бу нарса ҳали ҳам халқимиз мустақилликни тўла хис этолмаганинг кўрсатгичидир. Шунинг учун мен “Мустақиллик куни” деб байрам қиладиган кунимиз ҳали келмаганини таъкидлашдан чарчамайман.

Бу воқеа менга АҚШдаги бир воқеани эслатди. АҚШга келмагунча билмаган эканман, ўтган асрнинг иккинчи ярмида ҳам бу мамлакатнинг баъзи жанубий штатларида сегрегацион қонун-қоидалар мавжуд экан. Масалан, автобусларнинг бир қисми “Оқлар учун” деган ёзувлар билан оқларга ажратилган. Агар шу қисмда бирон жой бўш бўлса, қора танли одам уни эгаллаши мумкин, аммо, оқ танли одам автобусга чиққач, бу жой бўшатилиши керак. 1959 йили бир ёш қора танли аёл оқ танлига жой бўшатишдан бош тортгач, катта тўпалон бўлиб, у мавжуд қонунларга кўра қамоққа ташланибди. Шу баҳона билан бутун АҚШ бўйлаб мутлақо кўпчилик оқ танлилар тарафидан ҳам кўллаб кувватланган қора танлилар ҳаракати бошланибди. Одамлар автобусларни байкот қилишибди. Бу ҳаракат натижасида жанубий ҳудудлардаги оxирги сегрегацион қонунлар ҳам йўқ қилинибди.

Бояги ёш аёлнинг исми Роза Паркер У АҚШнинг миллий қаҳрамонларидан бирига айланган. Бундан бир неча ой аввал 90 ёшдан ошган бу аёл вафот этганда, АҚШ тарихида биринчи марта Конгресснинг биноси Капитолийда оддий бир инсоннинг жасади билан хайрлашиш маросими ўтказилганига менинг ўзим гувоҳ бўлдим. Бутун Америка, оқлар ҳам қоралар ҳам, мотам қилдилар. Чунки, Роза Паркер Американининг тарихида из қолдирган инсонлардан биридир.

Бу кунниннг поғоналаридан туриб гапириш осон, лекин, шундай бўлса ҳам, ўша 1989 йил 18 декбрда Киров райин ЗАГСи биносида мен ҳам бир тўпалон кўтармасдан хато қилмадимми, деб вақти вақти билан ўйлаб қоламан. Балки, шундай қилганимда эди, биз ўзбеклар ҳозирги шармандачиликдан қутулиб, исми-шарифларимизни ўзбекча ёзишга ўтган бўлармидик.

Аммо, ишонаманки, ахир бир кун ўзбеларнинг Роза Паркери исён қилади ва исмларимиздан русча қўшимчаларни отамиз ва миллий шууримизнинг ўлмаганини, аввал ўзимизга, қолаверса, бутун дунёга намойиш қиламиз.

23:00 - «Эзгулик»: Мутабар Таджибоевой угрожает несправедливый судебный приговор (Пресс-релиз Общества №11, 02 февраля 2006 года)


Наблюдения Правозащитного Общества «Эзгулик» за судебным процессом над известной правозащитницой Мутабар Таджибоевой показывают, что ей угрожает несправедливый и заказной обвинительный приговор. Эзгулик считает, что уголовные обвинения против М. Таджибоевой преднамерены и заранее организованы правоохранительными органами Узбекистана за ее правозащитную деятельность. Мы считаем, что Правительство Республики Узбекистан использует свою уголовную юрисдикцию в отношении правозащитницы выборочно.

Известно, что суд над М. Таджибоевой начался 30 января 2006г. в г.Достабад Нижне-Чирчикского районного суда по уголовным делам (Ташкентская область, около 70 км от Ташкента). Судебный процесс в основном проходит в закрытых судебных заседаниях. Лишь недавно суд объявил процесс открытым. Отмечается двоякое поведение состава суда и государственного обвинителя, когда судебное заседание проходит в закрытом порядке без присутствия наблюдателей от представителей международных и местных правозащитных организаций и СМИ, и когда судебное заседание проходит в открытом порядке. Чтобы измотать таких «лишних» наблюдателей и добиться их неявки на судебное заседание, суд заведомо откладывает судебные заседания.

Суд грубо нарушает принцип равенства сторон. Например, свидетели обвинения, дающие показания в судебном заседании, оскорбляют честь и достоинство подсудимой, называя ее «террористкой», «ваххабиткой» и «взяточницей». Более того, свидетели обвинения уклоняются от ответа на вопросы защиты, ссылаясь на плохое здоровье. Суд игнорирует такое поведение свидетелей и ничего не предпринимает.

Судебный процесс над М. Таджибоевой подходит к концу. На последнем судебном процессе выяснилось, что суд не дал достаточного времени защитникам и подсудимой для ознакомления с уголовным делом, состоящим из 13 томов. В связи с этим подсудимая М.Таджибоева решила объявить голодовку.

«Эзгулик» воспринимает уголовное дело против М.Таджибоевой, как попытку узбекских властей дискредитировать правозащитных организаций и групп в Узбекистане за то, что они защищают фундаментальные права и свободы граждан и разоблачает правонарушения государственной власти.

Правительство Республики Узбекистан подписало и ратифицировало множество международных документов по правам человека, включая международный билль о правах человека (Всеобщая Декларация Прав Человека, Международный Пакт о Гражданских и Политических Правах и Международный Пакт об Экономических, Социальных и Культурных Правах). Согласно этим документам, Правительство Узбекистана берет на себя обязательство признать неотъемлемость и универсальность основных прав и свобод человека, которые также принадлежат и к правозащитникам.

Согласно Декларации Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций о Праве и Обязанности Отдельных Лиц, Групп и Органов Общества Поощрять и Защищать Общепризнанные Права Человека и Основные Свободы (кратко «Декларация о Правозащитниках» – Эзгулик), «...каждое государство несет основную ответственность и обязанность защищать, поощрять и осуществлять все права человека и основные свободы, в частности путем принятия таких мер, какие могут потребоваться для создания всех необходимых условий в социальной, экономической и политической, а также в других областях и правовых гарантий, необходимых для обеспечения того, чтобы все лица под его юрисдикцией, индивидуально и совместно с другими, могли пользоваться всеми этими правами и свободами на практике». Данная Декларация также предусматривает, что «...каждый человек имеет право, индивидуально и совместно с другими, поощрять и стремиться защищать и осуществлять права человека и основные свободы на национальном и международном уровнях» и «...свободно публиковать, передавать или распространять среди других мнения, информацию и знания о всех правах человека и основных свободах».

Правозащитное Общество «Эзгулик» призывает Правительство Узбекистан обеспечить право на справедливое судопроизводство для правозащитницы М. Таджибоевой и не нарушать свои вышеупомянутые международные обязательства.