16 June 2010
17:55 -
Турклар ўз ҳукуматининг ёрдамида Қирғизистондан қочмоқда, ўзбекка ўхшаган турк пичоқланди

Туркиянинг энг катта “Миллиёт” газетаси Турк дунёси тадқиқотлар фонди тарафидан Қирғизистонга юборилган профессор Гултекин Родоплининг шу сўзларини келтиради: “Этник жанжални қирғизлар бошлади. Тайёргарсизлик ичида бўлган ўзбеклар 24 соат ичида қуролландилар ва ўқ сочдилар”.
Жанжаллардан бирига яқин жойда тасодифан бўлиб қолган студент Седат Токай ўзбекка ўхшагани сабабли уч еридан пичоқланган, аммо тирик қолган. У ҳам ўша икки учоқдан бирида Туркияга олиб келинган. Ҳозир унинг аҳволи яхши.