07 June 2010
20:06 -
Жалолободда ўзбек аслли жиноий авторитет Ойбек Мирсидиқов ўлдирилди

Қирғизистонда ўзбек диаспорасининг лидерлигига даъво қилаётган Қодиржон Ботиров ўзбекларни Вақтли ҳукуматни қўллаб-қувватловчи митингларга олиб чиққанда, жиноий авторитет деб ҳисобланадиган Ойбек Мирсидиқов ўзбекларни Қурмонбек Боқиевни ҳимоя қилишга чақирганди.
Ҳозир эса Қодиржон Ботиров бекиниб юрибди, Ойбек Мирсидиқов у дунёга кетди.
Бутун Қирғизистон аҳолиси ичида бўлгани каби, бу мамлакатдаги ўзбекларнинг бир қисми Вақтли ҳукумат, бир қисми эски ҳокимият тарафдори бўлиши ғоят табиий эди. Аммо, бу бўлинишга миллий тус бериш ўзбек диаспораси лидерларининг фожеавий хатоси бўлган. Бизнинг сайтимиз Қирғизистон ўзбекларини огоҳлантиришга интилди, аммо гапларимизни ҳеч ким тингламади. Бу хатонинг мевалари ҳали узоқ вақт ўзбекларни заҳарлайди.