04 June 2010
07:05 -
Нурсултон Назарбой “миллий лидер” мақомидан воз кечдими?
Русларнинг Интерфакс агентлиги Қозоғистон давлат телеканалида кеча кечқурун қозоқ тилида ўқиб берилган президент Нурсултон Назарбойнинг баёнотига асосланиб, Қозоғизстон президенти ўзига “миллий лидер” мақоми берувчи қонунни имзолашдан воз кечганини билдирди. Аммо, унинг баёнотида шундай сўзлар ҳам бор эмиш: “Миллий лидер мақомини қандайдир қонунлар билан белгилаш керак эмас, деб ҳисоблайман”.
Қозоғистон президентининг ҳар бир қадами ва ҳар бир ишини ёритиб борувчи давлатнинг расмий Казинформ агентлиги ҳали бу ҳақда ҳеч қандай хабар тарқатмади.
Тахмин қилиш мумкинки, Нурсултон Назарбой ўзининг халқаро обрўсини туширадиган бундай қонунни имзолашдан қўрқмоқда. Аммо, “миллий лидер” унвонидан ёки мақомидан воз кечмоқчи эмас. У тирик экан, бундай унвонга соҳиб бўлиш учун ҳеч қандай қонун керак эмас.