11 February 2006
04:00 -
18:00 - Тошкентдаги зилзила ваҳимасига оид

9 февраль куни тушдан кейин Тошкент шаҳрида кучли зилзила рўй бериши ҳақида тарқалган миш-мишлар, энди маълум бўлишича, Ўзбекистон вилоятларида ҳам акс-садо берган, ҳатто расмий тус олган, яъни жойлардаги масъул шахслар идора ва ташкилотларга телеграмма ва телефонограммалар юбориб, уларни зилзила хавфидан огоҳ қилишган.
Лекин қозиргача ер тебранмади. Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти директори Каххор Абдуллабековнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда зилзилани аввалдан айтиш имкониятлари анча юқори (барча вилоятларда 40 та кузатув станцияси), мамлакатда яқин кунларда кучли зилзила кутилмайди.
Хўш, модомики шундай экан, бу миш-мишлар қандай ва не мақсадда қилинди? Омма ўртасида фақат ваҳима уйғотиш учунми? Кузатувчилар “Йўк!“ деб жавоб бермокдалар. Уларга кўра, маҳаллий ОАВларда холис ва керакли ахборот зудлик билан ёки умуман берилмаслигини билиб қолган аҳоли ўртасида миш-миш тарқатиш технологияси ва кишиларнинг психологик дунёси синаб кўрилган. Ва тажриба муваффақият қозонган. Шунингдек, кузатувчилар муайян кимсалар томонидан ўтказилган бу тажрибанинг мавжуд режимга қарши келгуси сиёсий можароларда қўлланиши мумкинлигига урғу бермоқдалар.