02 June 2010
18:32 - Ҳамид Карзай Жирғада нутқ сўзларкан Қобулга ҳужумлар бўлди
Бугун Афғонистоннинг пойтахти Қобулда халқ маслаҳатчиларининг (оқсоқолларнинг) йиғилиши – Жирға бўлмоқда. Бу Жирға терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган. Йиғилишда мамлакат президент Ҳамид Карзай нутқ сўзлаётган пайтда террористлар борликларини кўрсатиб турдилар.

Аввалига шаҳарга ракеталар отилди. Улардан бири конференция ўтказилаётган бинога яқин бир жойга тушган. У кмигадир зарар етказгани ҳақида маълумот йўқ.

Бундан ташқари Афғон армияси формасига кийинган 4 террорист Қобулга кирган. Улардан бири Жирға бўлаётган жойга яқин бир ерда ўзини ўзи портлатган, аммо ўзидан бошқа ҳеч ким ўлмаган.

Толибоннинг расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид бу ҳужумлар учун маъсулиятни ўз ташкилоти зиммасига олди ва мақсадимиз америкаликларга хизмат қиладиган бундай Жирғанинг ўтказилишига йўл қўймаслик деди.