02 June 2010
13:55 -
Чегара атрофидаги муаммолар бўйича ўзбек-қирғиз музокараларининг натижалари маълум бўлмоқда: Ўзбекистон чекинган
Кеча Водилда ўтказилган ўзбек-қирғиз учрашуви гўёки дўстона шаклда ўтиб битгани қирғизлар тарафидан билдирилган бўлса ҳам, натижалар эълон қилинмаган эди. Қирғизистон томони учрашув натижаларини очиқлашга бошлади.
Қирғизистон давлат чегара хизмати раҳбарининг ўринбосари Чолпонбек Турусбековга асосланиб, 24.kg агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистон Сох туманидан ўзининг қўшинлари ва оғир бронетехникасини олиб чиқиб кетишга рози бўлибди. Бунинг эвазига, Боткент вилоятидаги баъзи ўтлоқларни ўзбек чорвадорларига фойдаланишга бериб туриш механизмлари яратилади.
Ўзбекистон ахборот воситалари ҳали ҳам мум тишлаб ўтирар экан, қирғиз матбуоти бўлган воқеаларининг айбдори сифатида Ўзбекистонни кўрсатмоқда.