09 February 2006
04:00 - 23:00 - Олимжон Каримов вафот этди 19:00 - Уранимиз ҳам энди Россияга кетади - Тошкентда зилзила ваҳимаси - Узбекистан вновь интегририуется в военные структуры СНГ
23:00 - Олимжон Каримов вафот этди

Ўзбекистон мустақиллиги байроқдорларидан ва “Бирлик“ Халқ Ҳаракатининг асосчиларидан бири бўлган Олимжон Каримов кеча 80 ёшида Тошкентдаги уйида вафот этди.

Олимжон ака қишлоқ хўжалиги, хусусан пахтачиликка оид машинасозлик бўйича йирик мутахассис, техника фанлари доктори, профессор эди. Ўз мутахассислиги туфайли деҳқонлар ҳаётига яқин бўлган олим 1990 йили “Бирлик” таркибида “Озод дехконлар“ партияси тузилишига бошчилик қилди.

Юртимизнинг мустақиллиги учун бошланган кураш Ўзбекистонни демократик давлатга айлантириш ҳаракатига айланганда ҳам Олимжон ака четда турмадилар. Доимо бу кураш ичида бўлдилар. Оллох у дунёсини обод қилган бўлсин!

19:00 - Уранимиз ҳам энди Россияга кетади

Евроосиё Иқтисодий ҳамжамияти (ЕИҲ) мамлакатлари раҳбарлари Давлатлараро кенгашининг яқинда Санкт-Петербургда бўлган саммитида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов нафақат ўзбек газини, балки мамлакатдаги уран рудаларини ҳам Россиянинг ташиб кетишига розилик бериб қайтган эди.

Гап шундаки, Ўзбекистонда ядро ёнилғиси - уран рудаларининг заҳиралари ҳам кўп. Бу тўғридаги маълумот совет даврида ҳам, ундан кейин ҳам эълон ғилинмаган. Геологлар уран рудаси конлари кўп йиллар фойдаланса бўладиган йирик конлар эканини таъкидлашади.

Иккинчи томондан, Москвада нашр этилиб, бугун Ўзбекистонда тарқатилган “Аргументы и факты (международное издание)“ ҳафталиги Росатом раҳбари С.Кириенкога асосланиб билдиришича, 2030 йилгача Россияда янги атом станциялари учун 40 реактор қуриш режаси мавжуд. Холбуки бугунги кунда Россия 15 минг тонна ёқилги сарфлаган ҳолда ўзида атиги 3 минг тонна ёқилғи берадиган миқдорда уран рудаси қазиб олаётган экан. Хуллас, бу борада ҳам Ўзбекистон Россиянинг жонига ора кирадиган бўлди.

Расмий манбалар шу кунларда Ўзбекистон билан Россия ўртасида совет давридан қолган стратегик конларни ишга тушириб, янгиларини очиш ва улардаги уран рудаларини қазиб олиб кетишга оид узоқ муддатли шартнома лойиҳаси тайёрланаётганини тасдиқладилар.

Тошкентда зилзила ваҳимаси

Тошкентда яқин соатлар ёки кунлар ичида зилзила бўлиши ҳақида бугун тушдан кейин узунқулоқ гап тарқалди. Буни аллаким радиодан эшитган, аллаким Интернетдан ўқиган эмиш. “Хабар“га кўп тошкентликлар ишонди. Зилзила ваҳимасида мактаблар, болалар боғчаларидаги болалар уйларига эрта тарқатиб юборилди. Кўп жойларда кишилар баланд қаватли уйлардаги хонадонларига киришга қўрқишяпти. “Ҳаракат“ мухбирининг зилзила ваҳимаси юзасидан Тошкентдаги Сейсмология институтига қилган телефон қўнғироқлари натижа бермади: телефонлар “банд“ ҳолатда. Радио-телевидениеда эса “жимжитлик“.

Узбекистан вновь интегририуется в военные структуры СНГ

В апреле пройдут командно-штабные тренировки объединенных сил ПВО стран СНГ, сообщил в четверг журналистам заместитель главкома ВВС России Айтеч Бижев.

"Проверка действия сил будет осуществлена в середине апреля с использованием самолетов дальнего радиолокационного обнаружения А-50", - сказал Бижев.

По его словам, российские экипажи во время тренировок будут осуществлять посадку на аэродромах Казахстана и Белоруссии, а экипажи этих стран примут на российских аэродромах.
Для более эффективной оценки действий сил и средств ПВО в напряженной обстановке решено, что количество условно нападающей авиации будет превышать боевые возможности условно обороняющейся стороны, сообщил Бижев.

По его словам, речь идет о формировании 60-70 условных воздушных целей, для чего необходимо будет обеспечить более 80 вылетов самолетов.

Двусторонние тренировки в 2006 году пройдут с Узбекистаном и Украиной, сообщил также Бижев.

"Узбекистан, который ранее вышел из состава объединенных сил ПВО стран СНГ, сейчас вновь активизирует свое взаимодействие с нами, и не исключено, что в ближайшее время Узбекистан вернется в состав объединенных сил", - добавил генерал-лейтенант. // РИА Новости