31 May 2010
22:23 -
Ўзбекистон ва Қирғизистон орасида навбатдаги жанжал
Қирғизистон чегара хизмати расмий вакилларининг билдиришича, Ўзбекистоннинг Қирғизистон ичидаги Сўх туманига қарашли Хушёр қишлоғи аҳолиси ўз молларини Қирғизистоннинг Боткент вилоятидаги ўтлоқларида боқиш ҳуқуқига эга бўлиш учун турли жанжаллар чиқаришаётган эмиш. Бугун Қирғизистоннинг чегара хизмати раҳбарлари, хусусан Аирғизистон Чегара Хизмати бошлиғи поковник Қурманқул Матенов Боткентга келиб, қарама-қаршиликни юмшатиш учун уринишмоқда. Улар эртага ўзбекистонлик ҳамкасблари билан Фарғона шаҳрида учрашадилар.
Қирғизистон ичидаги Сох тумани ҳудудларидан ўтаётган Боткент вилояти автоҳайдовчилари, яъни қирғизлар ўзбекларнинг ҳужумига учрашаётгани ҳам қирғиз агентликлари тарафидан хабар қилинмоқда.
Ўзбкистон ахборот воситалари эса, ҳар доимгидек мум тишлашган.