30 May 2010
18:53 -
Жиззахда миршаблар қутурди, фермер Шуҳрат Норбоев ҳибсга олинди, оиласи калтакаланди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзининг бугун тарқатган пресс-релизида таъкидлашича, куни кеча Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳриддин Сафаровнинг кўрсатмаси билан махсус десантчилар гуруҳи Зомин туманидаги “Даштобод сайқали” фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Норбоевнинг уйига бостириб киришган. Уй эшикларини бузиб, хонадон эгаларини дўппослаган махсус отряд юзига ниқоб таққан 10 га яқин шахслардан иборат эмиш. Террорчилар сингари тўсатдан бостириб кирган отряд вакилларининг ҳеч бир ўзини танитмабди, аксинча, хонадон вакилларини дўппослагани, эшик ва сандиқларни синдиргани борасида ҳам изоҳ бермабди.
Ҳарбий камфуляждаги қуроланган шахслар ўша пайтнинг ўзидаёқ хонадон соҳиби Шуҳрат Норбоев ҳеч бир санкция ёки рухсатномасиз номаълум жойга олиб кетишган, хонадон бекаси Нигора Норбоевани эса калтаклашган. Бугун уларнинг кимлиги аниқланибди. Хонадонга қуюндек ёпирилиб келган босқинчилар Жиззах вилояти ИИБ терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими аскарлари экан. Улар Шуҳрат Норбоевни ер сотиш, ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш, Сурхондарёнинг Альюмин заводидан (ТожАЗ) жабр кўрган экологик оғир минтақасидан кўчиб келган аҳолини ер участкалари билан тақсимлашда адолатсизликка йўл қўйганликда гумонланаётган экан.
Ҳозирда Даштобод милиция пунктида сақланаётган фермернинг қийноққ солингани айтилади. Шуҳрат Норбоевнинг қариндошлари эса жамият орқали жамоатчиликка мурожаат қилиб, бундай зўровонликдан ҳимоя сўрабди. Ўзлари билан мулоқот учун телефон рақамларини қолдиришибди: Синдор Хотамов (Шуҳрат Норбоевнинг акаси +998723252078), Собир Норбоев (акаси +998725792221), Нигора Норбоева (хотини +998727000892) Ўктам Ҳотамов (акаси+998941601161).
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакат Конституцияси, “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро Пакт, БМТнинг “Қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ноинсоний, ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларига қарши Конвенция”си талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ беришга чақирган. Релизнинг тўла матнини жамият веб сайтида ўқийсиз — www.ezgulik.org.