30 May 2010
12:50 -
Ҳазил эмас чин: Франциянинг инсон ҳақлари бўйича элчиси Туркманистонда
Франция ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳақлари бўйича элчиси Франсуа Зимерай шу ҳафта икки кунлик ташриф билан Туркманистонда бўлди, дейилади “Свобода” радиосининг хабарида. Сапармурат Ниёзов замонида бу мамлакатда инсон ҳақлари бўйича вазият фалокатли бўлганини айтган Франция расмийси, ҳозир бироз бўлса ҳам ижобий ўзгаришлар бўлаётганини таъкидлабди. Аммо, шундай бўлса ҳам, унга қурол сақлашда айланиб, қамоққа ташланган икки киши билан кўришишга рухсат беришмапти.
Франсуа Зимерай Ўзбекистонга ҳам келиб, бу ерда инсон ҳақлари бўйича аҳвол Сталин замонига нисбатан яхши тарафга анчагина ўзгарганини айтиб юрган бўлса ажабланмаслик керак. Чунки, аҳвол ростдан ҳам Сталин замонидан кўра яхшироқ ва ҳеч ким бу франқузни ёлғон гапиришда айблай олмайди.