28 May 2010
13:05 - Қирғизистон милицияси кеча одамлардан учта гранатомет топиб олган, Бишкекда қон тўкилишига айбдорлар Вақтли ҳукуматда ўтирибди
Аввалги хабарларимизда жуда кўп қирғизлар ўз ихтиёрлари билан қўлларига тушиб қолган қуролни милицияга топширишаётганини Қирғизистон ахборот воситаларига асосланиб билдиргандик. АКИпресс агентлигининг бугунги хабарига кўра, ҳамма ҳам қуролни ўз ихтиёри билан топширмаяпти. Масалан, кеча 3 та гранатомет, 2 та ҳарбий граната, 14 та шовқин берувчи граната, 400 гр тротил шашкаси, кўп миқдорда патрон, ҳарбий рация ва бошқа ҳарбий жиҳозларни милициянинг ўзи одамларнинг уйидан топиб, олиб қўйган.

8 апрелдан бери одамлар ўз ихтиёри билан топширган ёки улардан олиб қўйилган қуроллар ичида ҳатто автомат ва пулеметлар бор.

Маълумки, ҳозирги Вақтли ҳукуматга кирувчилар тарафидан 6 май куни уюштирилган Таласдаги митингдан кейин бошланган тартибсизликлар давомида митингчилар Талас Ички ишлар бошқармасини босиб олишган ва унинг қурол-аслаҳа омборини талаб кетишганди. Айнан ўша талаб кетилган қуролларнинг ишлатилиши натижасида эртаси куни Бишкекда 85 киши ўлган.

Кўриниб турибдики, Бишкекда қон тўкилишининг сабабчилари – ҳозир Вақтли ҳукуматда ўтирган одамлар – Роза Отунбаева, Олмосбек Атамбаев, Азимбек Бекназаров ва бошқалардир. Улар ахир бир кун қирғиз халқи тарафидан жавобгарликка тортилишади.