28 May 2010
02:24 - Хайрулла Ҳамидов ва бошқаларга ҳукм ўқилди
Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг хабарига кўра, бугун Тошкент вилоят Янгийўл туман суди ноқонуний диний ташкилот тузишда айбланаётган Хайрулла Ҳамидов ва у билан бирга фаолият олиб борганликда айбланган гуруҳ аъзолари устидан ҳукм ўқиди.

Х.Ҳамидов, А.Инамутдинов, О. Тоғаймуратов, Б.Ботиров 6 йилга, А.Қаюмов, М.Қаюмов 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Қолган 13 кишининг баъзилари 3 йилга озодликдан шартли маҳрум қилинди, баъзилари жарима билан қутилди. Қамалганлар жазо муддатини умумий режимли колонияда ўтказишади.