27 May 2010
22:11 -
Қирғизистонда масхарабозлик давом этмоқда, Ақаевни собиқ президент мақомидан ҳам маҳрум қилишмоқчи
Мамлакатнинг Вақтли ҳукумати собиқ президент Асқар Ақаевни “собиқ президент” мақомидан маҳрум қиладиган декрет тайёрламоқда, дейилади АКИпресс агентлигининг Вақтли ҳукумат раиси ўрибосари Азимбек Бекназаровга асосланиб берган хабарида.
Табиий, собиқ президентни ким истаса собиқ президент деб айтаверади, аммо бутун дунёда бўлгани каби Қирғизистонда ҳам “собиқ президент” мақоми қонун билан белгиланган ва бу қонунга кўра, собиқ президентнинг маълум ҳақ-ҳуқуқлари бор. Маслан, униннг дахлсизлиги бор. Вақтли ҳукуматни айнан шу нарса, Ақаевнинг дахлсизлиги қўрқитмоқда.
Чунки, ҳозирги жараёнларнинг ривожланиши кўрсатмоқдаки, Вақтли ҳукуматнинг обрўси кун сайин тушиб бормоқда. Агарда ҳозир Қирғизистонда ҳақиқий демократик президентлик сайловлари ўтказилса, Асқар Ақаев ва ҳатто Қурмонбек Боқиев қайтадан сайланиши мумкинку, лекин ҳозирга Вақтли ҳукумат лидерларидан биронтаси сайланмайди. Демак, Асқар Ақаев ва Қурмонбек Боқиевларнинг сайловда иштирок этмаслигини кафолатлаш лозим. Қурмонбек Боқиев бўйича Интерпол орқали қидирув эълон қилинган, қайтса қамоққа олинади. Энди Ақаевнинг ҳам дахлсизлиги бекор қилинса, қамаш учун сабаб ҳар доим ўйлаб топиш мумкин.
Хуллас, воқеалар бизнинг сайтимизда башорат қилинган йўналишда кетмоқда. Ноқонуний равишда ҳокимиятни эгаллаб олган Вақтли ҳукумат секин-аста демократияни бўғиш йўлидан бораверади. Вақтли ҳукуматга рақиб бўлиши мумкин бўлган ҳамма сиёсатчиларнинг жойи ёки қамоқда ёки юрт ташқарисида бўлади. Яъни, қочиб улгурганники - юрт ташқарисида, улгурмаганники – қамоқда. Худди, Ўзбекистонда каби.