27 May 2010
13:56 -
Аввал раҳнамосига тавалло қилган Имомали Раҳмон энди пўписага ўтди
Қўшни Тожикистонинг юк вагонларини ўтказиб юборган Тошкентга миннатдорчилик билдирган тожик томони ҳозирда қақшол (полиемилит) баҳона қилиниб, Ўзбекистон томонидан ушлаб турилган вагонларни НАТОнинг Афғонистонга ёрдам юклари эди, деб иддао қилмоқда.
Тожикистон темир йўллари ширкати Бош директорининг ўринбосари Владимир Собкалов айнан шу хусусда баёнот бериб, юкларнинг асосан Афғонистондаги халқаро кучларга аталган ёнилғи мойлаш материаллари эканини таъкидлаган. Расмий Душанбе Бу масала билан қизиққан оммавий ахборот воситалари вакилларига тўғридан-тўғри НАТОнинг штаб квартирасига мурожаат қилишни маслаҳат бермоқда.
“Озодлик” радиосига интервью берган Собкаловга кўра, Афғонистонга мўлжалланган 132 та вагондаги реактив ёнилғи, 97 та вагондаги газ-энергетик, 231 та вагонда дизел ёнилғиси тутиб турилиши масаласи Европа Иттифоқи парламенти аъзоларига етказилган. Энди Ўзбекистон ҳукумати НАТО расмийлари олдида ўзини оқлаши керак бўлади.