27 May 2010
08:30 - Ўзбекистон ҳукумати ўз шериги деб билган ЮНИСЕФни кўчада қолдирмайди
Пойтахтнинг Истиқлол кўчасида жойлашган БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) ваколатхонаси биноси бузилиши муносабати билан мазкур халқаро корпус кўчада қолармиш, деган миш-мишлар болалади. Бу ҳақда ёзган Фарғона.Ру ахборот нашри мухбирлари реконструкция муносабати билан жойини ўзгартиришга мажбур бўлаётган ваколатхона раҳбарлари билан гаплашиб келган. Уларнинг таъкидлашича, ҳозирча жойи аниқ бўлмаса ҳам ваколатхона бошпанасиз қолмайди, дейди мухбиримиз.

Мамлакатдаги болалар меҳнати ва бошқа муаммолар борасида кўз юмиб, ҳукуматнинг ноғорасига ўйнаб келадиган БМТнинг бу структураи маъмурияти ҳар йили Мустақиллик байрами арафисида орден ва нишонлар билан тақдирланади. Ҳукуматнинг совға-саломларига эга бўлади. Шундай бўлгач, уларинг кўчада қолмаслиги аниқ.

Дарвоқе, ваколатхона ўрнида энди истироҳат боғи қуриларкан.